“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти 2019 йил 12 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган.

“Мадад” ННТ аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш орқали жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга кўмаклашишни мақсад қилган ташкилот саналади.

Буюк Британиянинг Шотландия қироллигидаги “Voice” журналида “Мадад” ННТ томонидан муассаса ташкил этилганидан буён бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисидаги таҳлилий мақола эълон қилинди.

Мақолада “Мадад” ННТга келиб тушган мурожаатларнинг соҳалар бўйича таснифи, Шотландиядаги аҳолига беғараз юридик ёрдам кўрсатувчи “Citizens Advice Scotland” деб номланган ташкилотнинг шу соҳалардаги фаолияти билан солиштирилган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan